Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Европарламент электроникани мустақил тузатишга рухсат беради
ЕИда фойдаланувчи электрон гаджети бузилиб қолганида қурилмани таъмирлаш ёки уни алмаштиришни сўраб ишлаб чиқарувчи компаниянинг расмий хизмат кўрсатувчи маркази (сервис)га мурожаат қилмаслик ҳуқуқига эга бўлди. Европарламентнинг янги резолюцияси шундай ҳуқуқни тақдим этмоқда. Ҳужжат истеъмолчи нуқтаиназаридан ғалати кўринадиган усуллар билан савдо ҳажмини оширадиган айрим таниқли брендларнинг бизнес-моделини йўққа чиқаришга қаратилган.
Эндиликда, ишлаб чиқарувчилар дастурий қулфлар, ностандарт болтлардан воз кечиши ва таъмирлашга лойиқ бўлишини таъминлаши талаб этилади. Хусусан, бу бутловчи қисмларни алмаштиришни қулайлаштиришга ҳам доирдир. Бундай қонунчилик асосини яратиш ЕИ мамлакатларида ишлатилган гаджетлар савдоси ҳажмини кенгайтиради ва маҳаллий иш ўринлари барпо қилишга кўмак беради. Бундан ташқари, бу каби рационал ёндашув ишлаб чиқарувчилар харажатларини ҳам қисқартиради. Масалан, Samsung компанияси Galaxy Note 7 телефонлари билан юз берган ҳолатда носоз батареяларни алмаштирганда қулайроқ ва камхарж бўлар эди.
Парламент аъзолари қурилмалар рейтингини дизайнерлик кўринишига боғлиқ равишда эмас, балки фойдаланувчилар фикрига асосланган ҳолда тузишни таклиф қилишмоқда. Шу билан қурилманинг яроқлилик муддати, таъмирлашга лойиқлиги ва янгиланиш имконияти аниқланади. Европаликларга гаджетларини таъмирлашда iFixit ва SOSav каби хизматлар ёрдам беради.
Мавзуга оид
10:38 / 21.05.2025
Киев ЕИни АҚШ сенаторларининг санкциялар бўйича ғояларини қабул қилишга чақирди
10:00 / 21.05.2025
ЕИ Россияга қарши тўртта режим доирасида санкциялар киритди
08:27 / 21.05.2025
ЕИ Путинга қаттиқроқ ва тезроқ босим ўтказишга қарор қилди
23:00 / 20.05.2025