Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Паркентда ўғирлик содир этган ёшлар ушланди
Халқимизда азалдан ҳалоллик эъзозланиб келинган. Аммо эгри йўлдан юриб, белни оғритмасдан жонини куйдирмасдан осон пул топишни излаётганлар ҳам учраб турибди. Ачинарлиси, улар орасида ёшлар ҳам бор.
Тошкент вилояти ИИБнинг хабар беришича, Паркент туманида яшовчи 1996 йилда туғилган Муҳсин Салимов (исмлари ўзгартирилган) ва 1999 йилда туғилган Шоюнус Ҳайитовлар шу туманда яшовчи, тадбиркор, 1993 йилда туғилган Нозим Латиповга тегишли интернет кафега ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб, эркин йўл билан кириб нархи 1.500.000 сўм бўлган «МОТИВ» русумли компьютер жамланмаси, 2 та умумий нархи 1.300.000 сўм бўлган «Плейстейшн» жамланмаси ва 2 та умумий нархи 200.000 сўм бўлган овоз кучайтиргичларни ўғирлаб кетишади.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг олиб борган тезкор чора-тадбирлари натижасида Муҳсин Салимов ва Шоюнус Ҳайитовлар ушланди. Ушбу ҳолат юзасидан унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.
Мавзуга оид
23:34 / 22.05.2025
Ангренда 4 нафар мактаб ўқувчиси битирув кечасига пул топиш мақсадида ўғрилик содир этди
21:16 / 10.04.2025
Паркентдаги тоғда адашиб қолган икки киши қутқарилди
16:59 / 05.04.2025
Паркентда шерлар қурбони бўлган қоровул иши бўйича суд ҳукми ўқилди
16:32 / 20.02.2025