Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Буюк Британияга 1 млрд долларлик ҳарбий зирхли машиналар етказиб беради
АҚШ давлат департаменти Буюк Британияга жами қиймати 1 млрд долларлик 2747 дона JLTV (Joint Light Tactical Vehicle) йўлтанламасларини сотиш келишувини маъқуллади. АҚШ мудофаа вазирлиги ҳузуридаги хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик бўйича агентлик шу ҳақда маълум қилди.
Бу ҳақдаги ахборот Конгрессга тақдим этилган. Эндиликда АҚШ парламенти мазкур битимни бир ой мобайнида ўрганиб, хулосасини бериши керак. Қонун чиқарувчилар томонидан ҳеч қандай эътироз бўлмаса, келишув тасдиқланган ҳисобланади.
"Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, келишув қиймати 1,035 млрд доллардир", - дея аниқлик киритган Пентагоннинг хорижий мамлакатларга қурол-яроғлар сотиш бўлими вакили. Унинг сўзларига кўра, Oshkosh Defence компанияси томонидан ишлаб чиқарилувчи зирхли йўлтанламас машиналар турли жиҳозланган кўринишда, Буюк Британия армиясига етказиб бериш режалаштирилган. Улардан Арктикада ҳам фойдаланиш мумкин бўлади.
"Бу Қўшма Штатларнинг ташқи сиёсатига мос келади ва НАТО бўйича иттифоқдошига ўз хавфсизлигини мустаҳкамлашга ёрдам беради, - дея таъкидланади агентлик хабарида".
JLTV йўлтанламаслари Америка ҚКлари учун AM General компанияси томонидан ишлаб чиқилган Humvee ҳарбий йўлтанламаслари ўрнини эгаллаган. 2015 йил августида Oshkosh корпорацияси Пентагон эҳтиёжлари учун енгил зирхли машиналар етказиб бериш бўйича тендерда ғолиб бўлган эди.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
23:08 / 27.05.2025