Фан-техника | 15:55 / 11.07.2017
39526
3 дақиқада ўқилади

Дунёдаги энг тез автомобиллар ўнлиги

Тезлик — бу нисбий катталик. Сиз йўл ёқасида турган дарахтга нисбатан, ёки Австриянинг айрим шаҳарларидаги ЙҲҚ бандларига кўра, жуда тез бўлишингиз мумкин. Аммо, сиз қуйидаги рўйхатдаги автомобиллардан бирортасини бошқариб кўрмаган экансиз, тезлик ҳақида тасаввурга ҳам эга эмассиз. Ишонаверинг. Демак, танишинг, умумфойдаланишдаги йўлларда учратиш мумкин бўлган энг тез автомобиллар ўнлиги!
 
Aston Martin One-77: 355 км/с

Буюк Британияда ишлаб чиқарилувчи автомобилнинг мотор бўлимида 7,3 литр ҳажмдаги V12 цилиндрли 700 от кучига эга двигатель жойланган. У 6 босқичли секвентал узатмалар қутиси билан бирга ишлайди. У 3,5 сонияда соатига 100 км тезликка эришади. 

Lamborghini Veneno: 355км/с

Купе 750 от кучига эга 12 цилиндрли, 6,5 литрлик мотор ва 7 босқичли автоматик узатмалар қутиси ёрдамида ҳаракатланади. Суперкар 2,8 сонияда «юз»га чиқади. Машинанинг бозор нархи 7 млн евро атрофида. 

Noble M600: 362 км/с

Британиянинг яна бир суперкари. 4,4 литрли V8 мотор 650 от кучига эга. Машинада от кучини 450 ва 550 билан чекловчи тугмача ҳам бор. 

Zenvo ST1: 375 км/с

Орқа ғилдираклари етакчи бўлган Zenvo ST1 суперкари 7.0 литр, 8 цилиндрли, механик кучайтиргич ва турбинали бензинли мотор билан жиҳозланган. Олти босқичли механик узатмалар қутиси билан ишлайдиган двигатель 1430 Нм айланиш лаҳзасида 1104 от кучига эга бўлади. 

McLaren F1: 386,4 км/с

Афсонавий F1 суперкарининг 6,1 литр, атмосферали 12 цилиндр мотори 636 от кучини беради. Купе 3,2 сонияда «юз»га чиқади. 

Saleen S7: 399 км/с 

2005 йилда S7 икки турбинали двигателга эга бўлди. Бунинг натижасида унинг кучи 750 от кучига тенг бўлди. Бундай суперкар жойидан соатига 100 км тезликка эришиш учун 2,8 сониядан кўпроқ вақт сарфлайди.

Koenigsegg Regera: 400 км/с 

Regera – 5.0 литр, V8 жуфт-турболи гибрид бўлиб, учта электромоторга ҳам эга. Аккумуляторлар тўплами ва махсус ишлаб чиқилган KDD трансмиссия билан жиҳозланган. Умумий қуввати – 1500 от кучи. Суперкар 2,8 сонияда 100 км тезликка эришади. 

SSC Ultimate Aero: 412,22 км/с

SSC Ultimate Aero суперкарига 6,2 литр, 8 цилиндр, 1183 от кучига эга бензинли двигатель ўрнатилади. У ҳам 2,8 сонияда «юз»га чиқади.

Bugatti Chiron: 420 км/с 

Chiron 500 от кучига эга W16 двигатели ва 7 диапазонли, икки сиқувчили, автоматик узатмалар қутиси билан жиҳозланади. Chiron соатига 100 км тезликка 2,5 сонияда чиқади. 6,5 сонияда 200 километрга, 13,6 сонияда 300 километр тезликка эришади. 

Hennessey Venom GT: 435,3 км/с

Hennessey суперкари модификацияланган Lotus Elise платформасида ишлаб чиқилган. Унга 7 литр, 8 цилиндрли, икки турбинали двигатель ўрнатилган бўлиб, 1244 от кучига эга. Ҳар бир машина нархи 1,2 миллион АҚШ доллари туради. 

Мавзуга оид