Жаҳон | 17:05 / 11.07.2017
8652
1 дақиқада ўқилади

Лавров: Бизни Ҳалабда этник тозалашни амалга оширишда айблашган

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ЕХҲТ вазирлари норасмий учрашувидан сўнг RT саволига жавоб берар экан, қатор ОАВда шарқий Ҳалабни озод этиш бўйича амалиётнинг ёритилишига изоҳ берди.

Лавровнинг сўзларига кўра, бу ОАВда «маҳаллий аҳоли гўёки ҳаммадан кўп азоб чекаётгани туфайли жазава юз берган».

«Бизни этник тозалашда айблашганди», - дея аниқлик киритди у.

Дипломатнинг таъкидлашича, айни дамда Ҳалабга тинч аҳолининг қайтиши билан боғлиқ факт ғарбдаги ҳамкасблари назаридан четда қолмоқда.

«Улар буни пайқамаслик ҳаракатида», - дея қўшимча қилиб ўтди Лавров.

Вазирнинг қайд этишича, Мўсул билан ҳолатда фуқароларни ташкиллаштирилган ҳолда олиб чиқиш бўйича ҳеч қандай шароитлар яратилмаган, шарқий Ҳалабни эса фуқаролик инфратузилмасига кам зарар билан озод этишнинг уддасидан чиқилди.

Мавзуга оид