Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Энди «Лестер» эртаги буткул якунланиши мумкин
«Лестер» клуби хўжайини Вишай Шривадданапрабха ва унинг ўғли Айяватт Таиландда коррупцияда айбланмоқда.
The Guardian тарқатган хабарга кўра, Вишай ва унинг ўғлига тегишли бўлган King Power компанияси Бангкок аэропорти франшизаси орқали Таиланд хазинасига 327 млн фунт маблағни тўламаган.
Коррупцияга қарши кураш бўйича давлат қўмитаси раҳбари Чарнчайн Исарасенарак тадбиркорларни судга берган. Унинг маълумотларига кўра, King Power компанияси аэропорт вакиллари билан тил бириктириб, божсиз савдодан олинган даромадлардан 15 фоиз ўрнига бор йўғи 3 фоиз миқдорида солиқ тўлаган.
Эслатиб ўтамиз, King Power 2010 йилда «Лестер» клубини 39 млн фунт эвазига сотиб олган эди. Жамоа 2015/16 йиллар мавсумида Англия чемпионлигини қўлга киритди.
Мавзуга оид
23:54 / 13.03.2025
Индонезия президенти коррупционерлар учун қамоқхона қурилишини эълон қилди
13:20 / 13.03.2025
Бош прокуратурада жиноятчиликнинг олдини олиш масаласида идоралараро йиғилиш бўлиб ўтди
11:44 / 05.03.2025
Бош вазирга 117 та вазирлик ва идорадаги «коррупцияга қарши ички назорат» тузилмалари раҳбарларини ишдан олиш топширилди
11:30 / 05.03.2025