Фан-техника | 09:43 / 14.07.2017
2229
1 дақиқада ўқилади

Австралияда махсус хизматларнинг мессенжер хабарларига кириш бўйича ваколатлари кенгайтирилмоқда

Австралия ҳукумати махсус қонун лойиҳасини ишлаб чиқди. Унга кўра, ахборот-технология компаниялари махсус хизматларга терроризмда гумонланган шахсларнинг шифрланган хабарларига кириш имконини тақдим этишга мажбур бўлади. Бу ҳақда Associated Press хабар бермоқда.

Манбанинг сўзларига кўра, қонун лойиҳаси парламентга ноябрь ойида тақдим этилади.

Шу билан бирга, қатор экспертлар, шунингдек, Fаcebook компаниясининг таъкидлашича, махсус хизматлар ваколатларининг кенгайтирилиши мессенжерларни хакерлар учун яхши нишонга айлантиради.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид