Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев: Айрим депутатлар кўр-кўрона овоз бериш билан шуғулланади
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида 2017 йил 12 июль куни парламент палаталари, сиёсий партиялар, Ўзбекистон Экологик ҳаракати, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари фаолиятининг таҳлили ҳамда истиқболдаги вазифаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари, ҳукумат аъзолари, сиёсий партиялар ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этди. Видеоконференция алоқаси орқали йиғилишда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар, Тошкент шаҳар, туман ва шаҳарлар кенгашлари аъзолари, маҳаллий ижро органлари раҳбарлари, жамоатчилик вакиллари қатнашди.
Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев маъруза қилди.
Давлат раҳбари ўз маърузасида қатор таклифларни ҳам илгари суриб, айрим депутатларнинг фаолиятига танқидий баҳо берди.
“Шундай парламент вакиллари ҳам борки, ўтган қарийб 2 ярим йил мобайнида (Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг янги таркиби сайланганидан буён – таҳр.) муҳокама этилаётган қонун лойиҳалари ва масалалари юзасидан бирор марта ҳам маъруза қилмаган. Уларга муносабат билдирмаган, ёки маърузалар юзасидан чиқишлар қилмаган. Улар кўр-кўрона овоз бериш билан шуғулланади. Афсуски, бу ҳақиқат.
Депутат ва сенаторлар ўз фаолиятлари хусусида сайловчиларини хабардор этиб бориши, интернетдаги ижтимоий тармоқларда ўз саҳифаларини очиб, зарур маълумотларни киритиб боришлари лозим. Дунёнинг кўпгина мамлакатлари, аллақачон шу тизимга ўтган. Бу борадаги ишларни ташкил этиш вазифаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги раҳбари Шерматовга топширилади”, - деган Шавкат Мирзиёев.
Мавзуга оид
10:03 / 28.05.2025
Йирик сув иншоотлари ва магистрал қувурларга “ақлли” ҳисоблагич тизими ўрнатилади
21:22 / 27.05.2025
2025 йилда 1619 км ичимлик сув тармоқларини тортиш режалаштирилган
18:30 / 27.05.2025
Шавкат Мирзиёев ЮНИСЕФ ижрочи директори билан учрашди
12:30 / 27.05.2025