Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украинада "чегара девори" қурилишида 3,8 миллион доллар ўзлаштирилган
Украина Бош прокуратураси Россия билан чегарада девор қуриш учун ажратилган маблағларнинг йирик миқдорда ўзлаштирилгани бўйича жиноят иши очиб, суриштирув ишларини олиб бормоқда. Прокуратура матбуот хизматининг маълум қилишича, ўмарилган маблағ миқдори 3,8 млн доллардан ортиқдир.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идора ходимлари чегара хизмати учун маҳсулотлар ва материаллар харид қилишда бюджет маблағларини талон-тарож қилиш ва кейинчалик уни ўзлаштириш тизимини аниқлаган.
Терговчилар чегара хизмати ходимларининг ушбу жиноятга алоқадорлигини исботловчи далилий ҳужжатларни олишган, дейилади хабарда.
2015 йили Киев ҳукумати "Девор" лойиҳасини тасдиқлаган. Унга кўра, Россия билан чегараларда кучли мудофаа иншоотларини қуриш режалаштирилган эди. Кейинчалик у "Европа вали" деб аталди. Лойиҳа 4 йилда тамомланиши ва давлат бюджетидан 4,1 миллиард гривен (160 миллион доллар атрофида) сарфланиши белгиланганди. Бироқ, 2015 ва 2016 йилларда девор қуриш ишларини молиялаштириш деярли 2 марта қисқартирилди.
Шу йилнинг июнь ойида Олий рада Украина ҳукуматининг "Девор" қурилишида муваффақиятга эриша олмаганини тан олди. Депутат Мустафа Найем бу лойиҳани "афсона" деб атади.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
20:37 / 27.05.2025
Келлог: Россия ва Украинанинг урушдаги йўқотишлари 1 миллион кишидан ошди
20:17 / 27.05.2025