Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
"Парчаланиб кетсак керак, деб ўйлагандим". Ryanair йўловчиси қаттиқ қўнишни суратга олган
Фуэртевентура – Лидс йўналиши бўйича Ryanair лоукостери рейсида учган йўловчилардан бири ўзи минган Boeing 737-800 самолётининг қаттиқ қўнишини видеога олишга муваффақ бўлган.
Видеоёзувга кўра,самолёт шассилари ерга теккач, шу қадар кучли зарбага дуч келганки, йигит қўлидаги камерани зўрға ушлаб қолган, шунингдек, самолёт салонида чинқириқлар эшитилмоқда.
Видео муаллифининг айтишича, у жуда кўп парвоз қилади, лекин самолёт парчаланиб кетиши мумкинлиги борасидаги ҳиссиётга биринчи бор дуч келган.
Лидс-Брадфорд аэропортидагиларнинг Daily Mail’га хабар қилишларича, гарчи лайнер кучли ёнлама шамол шароитларида қўнган бўлса ҳам, қўниш штатли режимда содир бўлган.
Мавзуга оид
10:06 / 30.03.2025
Ryanair раҳбарини ресторанда масхара қилишди
22:15 / 22.11.2024
Испания бешта авиакомпанияни салкам 180 млн евро жаримага тортди
08:01 / 20.07.2022
ICAO Беларусни Ryanair самолётидаги бомба ҳақидаги ёлғон учун қоралади
08:53 / 06.06.2022