Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«АвтоВАЗ» ҳар бешинчи ишчисини қисқартиради
Россиянинг «АвтоВАЗ» компаниясининг Тольятти автогигантини ривожлантиришга бағишланган ёпиқ мажлиси кутилмаган натижа билан тугади. Маълум бўлишича, «АвтоВАЗ» раҳбарияти 2017–2018 йилларда завод ишчилари сонини 8 мингдан кўпроққа қисқартиришни режалаштирмоқда. Айни вақтда, корхона ходимлари сони 37 мингдан ортиқ кишини ташкил этади. Шунга кўра, гап 20 фоизлик қисқартириш ҳақида бормоқда, дейиш мумкин.
Кутилаётган ўзгаришлар ҳақида президент Путиннинг Волгабўйи федерал округидаги вакили Михаил Бабич маълум қилди. У корхона раҳбари Николя Мор билан бирга мажлисда иштирок этган.
Дастурга кўра, бу йил «АвтоВАЗ»даги ишчилар сони 6 мингга қисқаради, келаси йилда улар сафига яна 2,2 минг киши қўшилади, дея Бабич сўзларини келтиради РИА Новости.
Компания матбуот хизматида «Газета.Ru»га маълум қилишларича, «гап фақат тахминлар ҳақида бормоқда ва ҳеч қандай мажбурлаш бўлмайди». Кейинроқ, февраль ойида эълон қилинган қисқартишларни, 740 кишининг ишдан бўшатилишини тасдиқлай олишларини билдиришган.
Мавзуга оид
08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди
17:02 / 12.05.2025
Россияда хорижликларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ўзгаради
14:54 / 12.05.2025
Россия ТИВ: Аввал Истанбулдаги музокаралар, кейин - сулҳ мавзуси
13:00 / 12.05.2025