Light | 18:03 / 17.07.2017
18701
1 дақиқада ўқилади

Бошқотирмалар ечишнинг фойдаси аниқланди 

Иллюстратив фото

Бир гуруҳ британиялик олимлар кроссвордлар (бошқотирма) ишлаш ва бош мия саломатлиги ўртасида боғлиқлик борлигини аниқлашди. Мутахассислар Лондон бўлиб ўтган AAIC 2017 халқаро конференцияда шу мавзуда маъруза қилишди, деб ёзмоқда EurekAlert нашри.

Олимлар 50 ёшдан катта бўлган 17 минг соғлом киши орасида сўров ўтказиб, улардан бир нечта вазифани ҳам адо этишни сўрашган. Натижада маълум бўлишича, ҳар куни турли хил бошқотирмаларни бажариш инсон мияси соғлиғини яхшилайди ва унинг фаолиятини кучайтиради. 

«Биз кроссвордларни кўп ишлайдиганлар билан диққатни талаб этувчи, мантиқий  ва хотирага доир вазифаларни бажарувчилар ўртасида боғлиқликни аниқладик», — деган тадқиқотнинг етакчи муаллифи Кит Веснес. Унинг сўзларига кўра, тадқиқотда иштирок этганлар орасида бошқотирмаларни кўпроқ бажарувчилар ўзларидан 10 ёш кичик бўлганлар сингари топшириқларни уддалашган. 

Мавзуга оид