Жамият | 09:34 / 17.07.2017
21878
1 дақиқада ўқилади

Фото: Чилида қаҳратон қиш ва кучли қор

Фото: Skynews

Чили пойтахти Сантьяго шаҳрида кучли қор ёғди. Сўнгги бор бу даражадаги қор 2007 йилда кузатилгани айтилмоқда.

Кучли шамол ва ёғингарчилик туфайли 200 мингдан ортиқ киши электр қувватисиз қолди. Дастлабки маълумотларга кўра, бир инсон ҳалок бўлди, икки киши жароҳат олди. Сантьягода бир неча кўчалар ёпиб қўйилди, барча йўл техникаси тозалаш ишларига жалб этилган.

Чилида июль ойида энг совуқ об-ҳаво кузатилади, бироқ, одатда ҳарорат ноль даражадан пастга тушмайди. Кучли қор туфайли футбол бўйича Чили кубогининг бир неча учрашуви ҳам бекор қилинган.

Фото: EPA
Фото: Getty images

 

Мавзуга оид