Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда ЙПХ ходимларига Honda мотоцикллари топширилди
Сўнгги йилларда Самарқанд шаҳрида автотранспорт воситалари анча кўпайгани сабаб баъзи кўчалар ва чорраҳаларда тирбандликлар юзага келмоқда. Бу эса ўз навбатида махсус операцияни бажараётган хизмат автомашиналарининг ҳаракатланишига маълум қийинчиликлар туғдирмоқда, деб ёзади Самарқанд вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.
Ушбу муаммоларни инобатга олган Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Самарқанд шаҳри йўл-патруль хизмати ходимларига Японияда ишлаб чиқарилган ва махсус жиҳозланган мотоциклларни тақдим этди.
Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи полковник Файзулла Қувондиқов бошчилигида бўлиб ўтган намойиш семинари иштирокчилари йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимларига топширилган мотоциклларнинг техник имкониятлари билан танишиб чиқди.


Мавзуга оид
23:09 / 23.05.2025
Самарқандда машинасида шер боласини олиб юрган шахс аниқланди
21:06 / 22.05.2025
Самарқанд шаҳрига янги прокурор тайинланди
18:43 / 16.05.2025
Самарқандда мактаб ўқувчиларининг жанжали улардан бирининг ўлими билан тугади
12:02 / 11.05.2025