Жаҳон | 07:54 / 18.07.2017
25354
1 дақиқада ўқилади
АҚШ Форс кўрфазида лазер қуролини синовдан ўтказди
АҚШ ҲДК ҳарбийлари Форс кўрфазида LaWS (Laser Weapons System) лазер қуроли тизимини синовдан ўтказди, деб хабар бермоқда CNN телеканали.
Телеканалнинг билдиришича, бу «АҚШ ҲДК ва дунёдаги биринчи фаол лазер қуролидир».
«Биз шамол, масофа, умуман, ҳеч нарса ҳақида ташвиш қилмаймиз. Биз ёруғлик тезлигида аниқ нишонга олишимиз мумкин», - дея маълум қилди лейтенант Кейл Хьюз.
Таъкидланишича, LaWS тезлиги қитъалараро баллистик ракета тезлигидан 50 баробарга кўпдир.
АҚШ ҲДК лазер қуролини синовдан ўтказишда нишон сифатида дрондан фойдаланган. Натижада учувчисиз учар қурилма ёнаётган қанот билан денгизга қулаган.
Мавзуга оид
15:44
АҚШда жарроҳ робот видеога қараб операция қилишни ўрганди
14:22
АҚШ: КХДР аскарлари аллақачон Украинага қарши урушда қатнашмоқда
22:03 / 12.11.2024
АҚШ ҳукумати НУЖ бўйича баъзи маълумотларни ошкор қилиши мумкин
16:55 / 12.11.2024