Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижонда талончи қўлга олинди
Андижон шаҳрининг “Наврўз” маҳалласи ҳудудида шу шаҳарда яшовчи фуқаро ички ишлар бошқармасига мурожаат қилиб, ўзига тегишли бўлган нархи 800000 сўмлик «Galaxy-J3» телефон аппарати ва 30000 сўмлик қўл соатини номаълум шахс олиб қўйганлигини маълум қилган, деб хабар бермоқда Андижон вилояти ИИБ матбуот хизмати.
Андижон шаҳар Ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан олиб борилган тезкор суриштирув ҳаракатлари натижасида талончилик йўли билан ўзганинг мулкини қўлга киритган Т.М. аниқланиб, ушланди.
Ҳолат юзасидан ушбу шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 166-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
22:14 / 27.05.2025
«Насаф» «Андижон»ни мағлуб этиб, Ўзбекистон Суперкубоги эгаси бўлди
23:01 / 26.05.2025
Андижонда дарахт Cobalt устига қулаб тушди
19:26 / 26.05.2025
Андижонда танишлари орқали 100 минг доллар кредит олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди
07:50 / 24.05.2025