Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
G20 саммитидаги тартибсизликлардан кўрилган зарар ҳисоблаб чиқилди
Германия суғуртачилари иттифоқи (GDV) Ҳамбургда ташкил этилган "катта йигирмалик" давлат раҳбарларининг саммити давомида бўлиб ўтган тартибсизликлар келтирган зарарни эълон қилди. У 12 млн еврога баҳоланмоқда, деб ёзмоқда Bild нашри.
Унга кўра, бу маблағнинг 1/3 қисми автомобиллар эгалари кўрган зарарни қоплашга сарфланади. Саммит вақтида радикал кайфиятдаги намойишчилар автомобилларни ёқиб юборишган, ойна ва чироқларини синдиришган эди. Бинолар, дўконлар ва қаҳвахоналарга етказилган зарар тахминан 8 млн евро деб баҳоланмоқда.
Ҳамбургдаги саммит чоғида ўтказилган намойишлар чоғида 300 га яқин киши ушланган, 500 га яқин полициячи жабрланган.
Мавзуга оид
13:59 / 28.05.2025
Германия расмийлари Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатларини танқид қилди
11:22 / 28.05.2025
Германиядаги қочқинлар сони 3,5 миллион кишига етди
12:20 / 27.05.2025
Германия канцлери Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатларини танқид қилди
23:34 / 26.05.2025