Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саудия ҳукумати "очиқ-сочиқ" кийинган қиз тасвирланган видеодан дарғазаб
Саудия Арабистони ҳукумати калта юбкада юргани тасвирланган видеороликни эълон қилган қизга нисбатан суриштирув ўтказади, деб хабар бермоқда «Би-би-си».
Хулуд исмли қиз Саудия пойтахтидан 155 километр масофада жойлашган Ушайкир қадимги қишлоғида сайр қилиб юргани тасвирланган видео билан бўлишган. Хабар қилинишича, у «қироллик учун мос келмайдиган кийимда бўлган».
Таъкидланишича, ролик ижтимоий тармоқларда катта баҳс-мунозаралар келтириб чиқарди. Баъзи фойдаланувчилар қизни, у қиролликларда қиз болалар учун белгилаб қўйилган қоидаларни бузгани учун ҳибсга олишни талаб қилишди. Бошқалар эса қизнинг «жасурлиги»ни олқишлаб, унинг хатти-ҳаракатини ёқлашган.
Маълумот учун, Саудия Арабистонида аёллар жамоат жойларида узун кўйлак кийиб юришлари шарт.
Мавзуга оид
07:52 / 28.05.2025
Саудия Арабистонида Қурбон ҳайити 6 июнь куни нишонланади
19:00 / 19.05.2025
Саудия Арабистони — жозибадор саргузашт ва ҳашамат мужассамлашган диёр
22:15 / 14.05.2025
Трамп араблар даврасида. У Фаластинни тан оладими?
22:01 / 13.05.2025