Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Учтепа туманида Korzinka.uz супермаркети очилди
Тошкентнинг Учтепа туманида Korzinka.uz супермаркетлар тармоғининг яна бир дўкони ишга тушди. Бу ҳақда тармоқнинг Facebookдаги саҳифасида маълум қилинди.
Ўтган дам олиш кунлари ташкил этилган очилиш маросимига ташриф буюрганлар карнай-сурнай ва миллий мусиқа жўрлигидаги қувноқ муҳитдан баҳраманд бўлди. Бундан ташқари, махсус кун муносабати билан дўконда чегирмалар ва акциялар амал қилди. Чегирмалар айни дамда ҳам давом этмоқда.



“Korzinka.uz Учтепа” тармоқнинг 2017 йилда ишга тушган иккинчи супермаркети саналади. Янги дўкон Учтепа тумани ҳокимияти ёнида (238-мактаб рўпарасида), Фозилтепа кўчаси, 93-уй манзилида жойлашган.


Бугунги кунга келиб Тошкент шаҳрида 19 та ва Олмалиқ шаҳрида 1 та Korzinka.uz дўкони фаолият юритмоқда. Маълум бўлишича, компания дўконларини Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида ҳам очиш ҳаракатида.



Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
20:09 / 25.05.2025
Тошкентдаги кўп қаватли уйларнинг бирида ёнғин чиқди
10:21 / 02.01.2025
Учтепа туманидаги хонадонларнинг бирида ёнғин содир бўлди
07:20 / 08.10.2024
Тошкентда 5 та автомобил иштирокида ЙТҲ содир бўлди
09:10 / 01.10.2024