Фан-техника | 17:00 / 19.07.2017
11760
2 дақиқада ўқилади

Google Glass ақлли кўзойнакларининг янги намунаси ишлаб чиқарилди (фото)

Интернет-гигант Google томонидан бошқариладиган Alphabet компанияси такомиллаштирилган Google Glass ақлли кўзойнаклари тақдимотини ўтказди. Янги намунада маҳсулдорлик, энергия самарадорлиги каби кўрсаткичлар оширилган, камерасининг рухсат этилган зичлиги ҳам 8 мегапикселни ташкил этмоқда. Энди кўзойнак гардишидаги қизил диод съёмка бошлангани ҳақида хабар беради, кўзойнакнинг ўзи эса анча эргономик кўринишга эга бўлган. Фойдаланувчига барча муҳим билдиришлар етказилади, кўзойнакни овозли буйруқлар билан ҳам бошқариш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, икки ярим йил муқаддам тижорий лойиҳа музлатилиб қўйилганидан сўнг, гаджет фақат ишлаб чиқариш соҳаларида тарқала бошланган эди. Уни амалда синаб кўрган  DHL, Boeing, Volkswagen каби халқаро корпорациялар мутахассислари маъқуллашган эди. Ақлли кўзойнакларнинг қайтишини тантанавор деб ҳисоблаш мумкин: Alphabet’даги Х лабораторияси раҳбари Астро Теллернинг айтишича, кейинги ишланмаларнинг барчаси айнан корпоратив харидорларнинг эҳтиёжларини ҳисобга олиб бажарилган. Google Glass’дан фойдаланиш уларга салмоқли тижорий фойда келтиради. Ҳозирча оммавий сотувлар ҳақида гап-сўзлар тарқалгани йўқ.

Мавзуга оид