Ўзбекистон | 14:16 / 19.07.2017
11267
1 дақиқада ўқилади

Юридик хизмат ходимларига навбатдаги махсус унвон-мартаба даражалари берилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 январь кунги ПҚ-2733-сон “Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан Адлия вазирининг буйруғи билан айрим давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизмат ходимларига белгиланган мартаба даражалари берилди.

Жумладан, Тошкент шаҳар Давлат солиқ бошқармаси, Тошкент шаҳар Яккасарой, Миробод, Юнусобод, Шайхонтоҳур, Яшнобод, Учтепа туманлари Давлат солиқ инспекциялари, Учтепа, Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлиги Ободонлаштириш бошқармалари, “Ўзмиллийбанк” Тошкент шаҳар бош бошқармаси, “Ўзмиллийбанк” Сергели филиали юридик хизмат ходимларига махсус унвон-мартаба даражалари берилди.

2017 йил 18 июль куни Тошкент шаҳар адлия бошқармасида ўтказилган семинар-йиғилишда ушбу мартаба даражалари ўз эгаларига тантанали равишда топширилди.   

Мавзуга оид