Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Юрист жавоби: Кадастр ҳужжатлари учун тўлов ва уларни тиклаш тартиби
САВОЛ: Уй-жойга кадастр ҳужжатлари (йиғмажилд) тайёрлашда қайси ҳужжатга мувофиқ пул тўловлари олинади?
З.ОРТИҚОВА, Тошкент вилояти
ЖАВОБ: Кадастр йиғмажилдини тайёрлаш ишларининг қиймати Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган «Кадастр ҳужжатларини тайёрлаш бўйича давлат хизматлари нархларини белгилашда табақалаштирилган ёндашув тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорга мувофиқ қишлоқ жойларда қурилиш ости майдони 100 кв.метргача бўлган хонадонга ҳар бир квадрат метр учун минимал иш ҳақининг 1 фоиз миқдорида, 100 кв.метрдан юқорисига бир минимал миқдорида белгиланади.
КАДАСТР ҳужжати (йиғмажилди) йуқолган ёки яроқсиз ҳолга келганда кадастр ҳужжатларини тиклаш учун нима қилиш керак ва қанча муддатда бажарилади?
Р.КАРИМОВ, Сурхондарё вилояти
ЖАВОБ: Кадастр йиғмажилди йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келганда ҳуқуқ эгасининг аризасига мувофиқ туман (шаҳар) «Ермулккадастр» давлат корхонаси архивида сақланаётган кадастр йиғмажилдининг ҳуқуқ эгасига тегишли қисмларидан нусха олинади. Ушбу нусхалардан иборат кадастр йиғмажилдининг ҳар бир варағига туман (шаҳар) кадастр давлат корхонаси раҳбари томонидан аслига тўғри деган ёзув киритилади ва имзоланади ҳамда ариза келиб тушган кундан бошлаб икки иш куни ичида ҳуқуқ эгасига топширилади.
Саволларга Ўзбекистон Республикаси «Ергеодезкадастр»
Давлат қўмитаси юридик хизмати бошлиғи Жамшид АМИРҚУЛОВ жавоб берди.
Мавзуга оид
21:16 / 29.04.2025
Тошкент шаҳрида кўчмас мулкни оммавий баҳолаш бошланади
10:09 / 25.03.2025
66 мингдан ортиқ ҳолатда ерларнинг ўзбошимчалик билан эгаллаб олиниши аниқланди
11:37 / 23.01.2025
Тошкентда адвокат ва юрист қўлга олинди
16:12 / 20.01.2025