Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ХМИ билан 3 ой ичида 413 млн долларлик кредит келишувларини имзолади
Ўзбекистон ҳукумати 2017 йилнинг иккинчи чорагида халқаро молиявий институтлар ва донор давлатлар билан 413,04 млн долларлик тўртта кредит келишувини имзолади. Лойиҳаларнинг умумий қиймати 470,24 млн долларни ташкил этади. Бу ҳақда Uzdaily.uz хабар бермоқда.
Ўзбекистон ва Жаҳон банки “Олий таълим муассасалари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш” лойиҳаси бўйича кредит келишувини имзолади. Лойиҳа қиймати 72,95 млн доллар, кредит эса - 42,2 млн долларга тенг.
Ислом тараққиёт банки “Қишлоқ жойларда замонавий турар-жойларни қуриш” лойиҳаси учун 300 млн доллар ажратди.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Ислом тараққиёт банки билан “Олий таълим муассасалари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш” лойиҳасини амалга оширмоқда. Лойиҳа қиймати - 44,48 млн доллар бўлиб, банк маблағлари ҳисобидан тўла ҳажмда молиялаштирилмоқда.
Саудия тараққиёт жамғармаси “Косон ва Муборак туман марказлари ҳамда Китоб-Шаҳрисабз ер ости сувларига яқин жойлашган аҳоли пунктларининг сув таъминоти тизими реконструкцияси” лойиҳасини амалга ошириш учун 26,36 млн долларлик ҳажмда кредит тақдим этди. Лойиҳа қиймати 52,81 млн долларга тенг.
Мавзуга оид
19:26 / 26.05.2025
Андижонда танишлари орқали 100 минг доллар кредит олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди
18:22 / 28.04.2025
Fitch агентлиги Тошкентнинг кредит рейтингини қайта тиклади
19:43 / 18.04.2025
Кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш учун Германия тараққиёт банкидан 23,5 млн евро кредит олинади
15:24 / 09.03.2025