Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Давлат департаменти: дунёда содир этилган террорчиликларнинг 55 фоизи 5 давлат ҳудудига тўғри келади
2016 йилда террорчиликларни содир этиш ва бунинг натижасида қурбонлар берилиши 2015 йилга нисбатан камайган. Ироқда терактлар содир этилиши кўпайгани қайд этилган бўлса, Сурияда бу каби хунрезликлар сони пасайган. АҚШ Давлат департаментининг терроризмга қарши кураш бўйича бўлими вакили Жастин Сиберелл шу ҳақда баёнот берди.
"2016 йилда террорчилик ҳужумларининг умумий сони 9 фоизга камайган, бу каби хунрезликлар оқибатида ҳалок бўлганларнинг умумий сони 2015 йилга нисбатан 13 фоизга камайди", — деган Сиберелл брифингда.
Унинг сўзларига кўра, бундай натижага Афғонистон, Нигерия, Сурия, Покистон ва Яманда террорчиликлар кам содир этилгани асос бўлган. Шу билан бирга, Ироқ, Сомали ва Туркияда терактлар ва қурбонлар сони ортган.
2016 йилда энг кўп террорчиликни ИШИД амалга оширган. 2015 йилда Толибон ҳаракати бу борада етакчи бўлган.
Давлат департаментига кўра, ўтган йилда жами 104 давлатда терактлар содир этилган. Уларнинг 55 фоизи Ироқ, Афғонистон, Ҳиндистон, Покистон ва Филиппинга тўғри келган.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
22:46 / 27.05.2025