Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шимолий Кореяда 21 асрдаги энг катта қурғоқчилик, очлик таҳдиди пайдо бўлди
Шимолий Кореяда 21 асрдаги энг жиддий қурғоқчилик рўй берди ва бу қишлоқ хўжалигига жиддий зарар келтирди. Эндиликда расмий Пёнгянг халқаро ҳамжамиятдан зарур ёрдам олишга мажбур бўлади. Бу ҳақда БМТнинг озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилотига асосланиб The South China Morning Post хабар тарқатган.
Ташкилот экспертлари ишонч билдиришича, яқин вақтлар ичида КХДР аҳолисининг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабини қондириш учун импорт ҳажмини оширишга мажбур бўлади. Улар шунингдек, мамлакатдаги суғориш тизимларини модернизация қилиш зарурати ҳақида гапиришган.
БМТнинг озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти маълумотига кўра, 2017 йили қурғоқчилик туфайли КХДРда гуруч, жўхори, картошка ва соя маҳсулотлари ҳосили яхши бўлмади.
«Буғдой экилган ҳудудларда ёмғирлар 2001 йилдагидан ҳам кам бўлди. Бу ҳолатда буғдой етиштириш ҳажми 2 миллион тоннага камаяди», — деган БМТнинг озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилотининг Хитой ва КХДР бўйича вакили Винсент Мартин.
Мавзуга оид
14:39 / 27.05.2025
Шимолий Кореяда амалдор ағдарилган эсминец туфайли ҳибсга олинди
13:00 / 06.05.2025
Шимолий Корея Россияга 15 минг меҳнат муҳожирини юборди
22:44 / 04.05.2025
Ким Чен Ин Шимолий Корея танкларини янгилаш зарурлигини маълум қилди
18:19 / 28.04.2025