Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент тумани қайта ташкил этилади
Тошкент вилояти таркибида яна Тошкент тумани қайта ташкил этилади. Бу ҳақда Кун.uz манбаси хабар берди.
Манбанинг хабарига кўра, Зангиота туманида Зангиота ва Тошкент туманлари ташкил этилади. Бунга Зангиота тумани ҳудудининг кенгайиб кетгани сабаб сифатида келтирилган.
2010 йилнинг августида Олий Мажлис Сенати қарори билан Тошкент вилояти таркибидаги Зангиота ва Тошкент туманлари бирлаштирилиб, уларнинг асосида Зангиота тумани ташкил этилди, Келес шаҳри эса ушбу туманнинг маъмурий маркази этиб белгиланганди.
Манбанинг сўзларига кўра, Тошкент вилоятининг Оҳангарон ва Янгийўл шаҳарлари эндиликда тўғридан-тўғри вилоятга бўйсунади.
Аввалроқ Тўйтепада янги шаҳар қурилиши учун 2 миллиард доллар сарфланиши хабар берилганди.
Мавзуга оид
20:47 / 04.05.2025
Тошкент туманидаги ишлаб чиқариш корхонасида ёнғин чиқди
10:29 / 26.04.2025
Зангиотадаги гилам дўконида йирик ёнғин содир бўлди
23:07 / 04.04.2025
Тошкент туманида бир-бирига туташ икки бинода ёнғин чиқди
08:53 / 31.03.2025