Жаҳон | 19:11 / 24.07.2017
8387
1 дақиқада ўқилади

Покистондаги портлаш қурбонлари сони ортмоқда

© AFP 2017 / Arif Ali

Покистоннинг Панжоб вилоятидаги Лаҳор шаҳрида юз берган портлаш оқибатида камида 26 киши ҳалок бўлган, яна 58 киши жароҳатланган. Бу ҳақда ҳукуматдаги манба хабар берди.

Бундан аввалги хабарларда қурбонлар сони 22 киши экани, 37 киши жароҳатлангани маълум қилинганди.

Портлаш Арфа Карим номидаги технопарк ёнидаги Ферузпур Роуд кўчасида жойлашган сабзавот бозорига кираверишда юз берган.

Жароҳатланганларнинг кўпчилиги оғир аҳволда қолмоқда, қурбонлар сони ортиши мумкин.

Полиция вакилларининг телеканалга маълум қилишича, портлашни худкуш террорчи уюштирган. Унинг мақсади ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимларини йўқ қилиш бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, камида 8 полициячи ҳалок бўлган.

Мавзуга оид