Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонлик ўқувчилар Сингапур Халқаро математика олимпиадаси ғолибига айланишди
Ўзбекистонлик 15 нафар ўқувчи Сингапурда ташкил этилган International Math Olympiad Challengе 2017 халқаро олимпиадасининг совриндорларига айланишди. Бу ҳақида танлов иштирокчилари "Кун.uz" мухбирига хабар беришди. Дунёнинг турли давлатларидан ташриф буюрган мактаб ёшидаги болалар математика йўналиши бўйича ўзаро куч синашишди.
"Сеҳриё", "Интеллект", "Гинедис", "Лидер" каби хусусий мактабларнинг 36 нафар ўқувчиси саралаш босқичидан ўтиб, Халқаро олимпиадага йўл олишди ва Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилишди. Мазкур беллашувда жаҳоннинг 17 мамлакатидан 1000га яқин болалар иштирок этди.
14 ёшли Ясмина Шарипова Халқаро олимпиадада бронза (24 ўқувчи орасида) ва кумуш (70 иштирокчи ичида) медалига сазовор бўлди.
Сингапурда математика бўйича ўтказилган халқаро олимпиада уч босқичда ўтказилди:
1-қисм - Ёзма беллашув.
2-қисм - Математик жанг.
3-қисм - Жумбоқлар.
Халқаро олимпиаданинг совриндорларига айланган Ўзбекистонлик ўқувчилар: Ж.Рустамхонов, К.Ризаев, А.Жалилов, С.Умаров, Ш.Ҳожиакбаров, Н.Кан, Ш.Шарипова ва Я.Шарипова,8 А.Нуруллахўжаев, Р.Нуруллахўжаева, Т.Ҳасанов, А.Абдуллоев, Ж.Норматова ва бошқалар.




Мамлакат шарафини халқаро мусобақаларда ҳимоя қилиб, катта муваффақиятга эришган ёш ҳамюртларимизга келгусидаги ишларига омад тилаймиз.
Мавзуга оид
20:59 / 16.04.2025
Ҳар йили декабрда «Президент Олимпиадаси» ўтказилади
16:56 / 11.11.2024
Тошкентлик ўқитувчи олимпиадада муваффақиятли қатнашган ўқувчилари учун 1 миллиард сўм мукофот пули олди
18:03 / 09.09.2024
“Париж олимпиадаси мен учун қийин кечди” – Улуғбек Рашитов
11:49 / 05.09.2024