Жамият | 14:05 / 25.07.2017
16225
2 дақиқада ўқилади

Нукусда ўз уйида фоҳишахона ташкил қилган аёл жиноий жавобгарликка тортилди

Кунларнинг бирида Нукусда Саламат ва Нодира (исмлар ўзгартирилган) танишиб қолишади. Йигит қиз билан кўнгилочар жойда дам олиш нияти борлигини айтади ва қиз уни жанубий автовокзал томонга келишини илтимос қилади, деб ёзмоқда Kruz.uz "Нукус ҳақиқати" нашрига асосан.
 
Саламат Нодирага ўз ниятини айтгач, қиз дарҳол "Жанабазар" МФЙ ҳудудида яшовчи қўшниси, бузуқ ниятлиларга ўз уйида фоҳишахона ташкиллаштириб қўйган Тозагулга бориб айтиб, бир йигит билан келиб дам олиб кетмоқчи эканини айтганда, у шароит яратиб бергани учун олдиндан 5 минг сўм пул сўрайди. 

Нодира бир марта "дам олиши" учун Саламатдан олдиндан 25 минг сўм бериши кераклигини, 5 минг сўмни шароит яратиб берган одамга, қолган 20 минг сўмни эса ўзига қолишини айтади. Йигит шу заҳотиёқ айтилган суммани қизга беради ва улар биргаликда Тозагулнинг уйига боришади. Улар шу ерда ўз ниятларини амалга ошириб бўлгандан сўнг Нукус шаҳар ички ишлар бўлими ходимлари томонидан қўлга олинади. 

Ўз уйида фохишахона ташкил қилган, икки фарзанднинг онаси бўлган Тозагул Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддаси билан жиноий жавобгарликка тортилди. 

Мавзуга оид