Жамият | 10:10 / 26.07.2017
8785
1 дақиқада ўқилади

ОАВ: олмахон 45 мингдан ортиқ аҳолини электр манбаидан маҳрум қилди

Иллюстратив фото

Калифорниянинг Сан-Диего шаҳрида истиқомат қилувчи 45,5 минг фуқаро олмахон туфайли электр энергиясиз қолди, деб хабар қилмоқда CBS8 телеканали.

Хабарларга кўра, ҳодиса якшанба куни кундузи рўй берган. Аҳоли турар-жойлари, мактаблар ва корхоналарнинг электр манбаидан узилишига, электр узатиш линиясига тегиб кетган олмахон сабаб бўлган. 

Таъкидланишича, ишчилар бир соатлардан сўнг, шаҳардаги энергия таъминотини тўлиқ тиклашган. 

Мавзуга оид