Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Суғурталанувчи тўғрисидаги маълумот фақат барча фойдалана оладиган манбалардан йиғилиши мумкин
Молия вазирининг қарори билан Суғурта агентлари тўғрисида низомга тузатишлар киритилди. Бу ҳақда Norma.uz хабар бермоқда.
Суғурта агентлари суғурта шартномаларини тузиш ва ижро этишни ташкил этиш бўйича воситачилик фаолияти билан шуғулланади. Улар суғурталовчилар билан тузилган топшириқ шартномалари (агентлик келишувлари) асосида фаолият юритади. Бунда суғурта агентлари тегишли суғурталаш турини амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензияга эга бўлмаган суғурталовчилар номидан шартномалар туза олишмайди.
Суғурта агентлари иши, жумладан хатар, суғурталанувчи тўғрисида дастлабки ахборотни йиғишни назарда тутади. Тузатишлар билан аниқлаштирилишича, уларни йиғиш суғурталанувчининг шахсий ҳаётига аралашмасдан ҳамма фойдалана оладиган манбалардан амалга оширилади.
Маълумот учун: шахсий ҳаёт дахлсизлигини бузиш қонунга биноан таъқиб қилинади (МЖтК 461-моддаси, ЖК 1411-моддаси).
Мавзуга оид
15:20 / 05.03.2025
Ўзбекистонда андеррайтинг фаолияти тўғрисидаги низом тасдиқланди
18:16 / 04.03.2024
Суғурта полисини фақат қоғоз шаклида расмийлаштириш амалиёти бекор қилинади
07:34 / 25.07.2023
Ҳукумат давлат муассасалари тўғрисидаги низомни тасдиқлади
16:13 / 27.06.2023