Спорт | 08:19 / 27.07.2017
8165
1 дақиқада ўқилади

USADA Макгрегор ва Мейвезерни жанглари олдидан жиддий допинг синовдан ўтказади

Фото: mmasport

АҚШ аксилдопинг агентлиги Конор Макгрегор ва Флойд Мейвезер ўзаро жанглари олдидан жиддий допинг синовдан ўтказилишларини маълум қилди.

"Жаноб Макгрегор Мейвезер-Макгрегор жанги учун келишилган UFC аксилдопинг дастури ва допингга қарши дастур объектига айланган. Биз ўтказишимиз мумкин бўлган синовларнинг максимал сони бўйича чекловлар йўқ. Биз уларни жанг олдидан ҳам, жанг вақтида ҳам қатъий синовдан ўтказамиз. Улар синовларининг тарихи USADA сайтида акс эттирилади", деб айтган MMA Fighting ташкилоти вакили.

Эслатиб ўтамиз, узоқ вақтдан бери кутилаётган жанг 26 августда Лас-Вегасда бўлиб ўтади.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид