Жамият | 12:42 / 28.07.2017
22868
2 дақиқада ўқилади

Мактабга қатнамайдиган энг кўп болалар қайси давлатда яшаши маълум бўлди 

Нигерия таълим вазирлигининг доимий котиби Адаму Ҳусайни мамлакатдаги мактабга қатнаш билан боғлиқ муаммолар ҳақида хабар берди.

«Дунёда қарийб 20 млн болалар мактабга бормайди. Улардан 10,5 миллиони – нигериялик болалар, яъни, жаҳондаги мактаб таълимини олмаётган болаларнинг ярми бизнинг давлатда яшайди», - дея айтиб ўтди Ҳусайни Кано штатида бўлиб ўтаётган таълим бўйича 62-Миллий кенгашнинг очилиш маросимида.

Ҳусайни таълим соҳасидаги вазиятдан ташвишда эканини билдирди. Унинг сўзларига кўра, мактабга бормайдиган болаларнинг асосий қисми «Фулани» кўчманчи қабиладаги оилаларда яшайди, уларнинг вакиллари чорвачилик, балиқчилик билан шуғулланади ҳамда фермерлик хўжаликларига эга.

Ҳусайнининг айтишича, ўқув муассасаларидаги давоматнинг пастлигига қашшоқлик ва минтақадаги ихтилофлар туфайли оилаларнинг тез-тез кўчиши сабаб.

Нигерия аҳолиси сони 200 миллион киши атрофида. Қашшоқлик ва «Боко Ҳаром» радикал гуруҳининг доимий ҳужумлари мамлакатдаги таълим даражасига салбий таъсир кўрсатади.

Мавзуга оид