Жаҳон | 13:54 / 28.07.2017
27008
1 дақиқада ўқилади
Петербургда терактларни амалга оширишга тайёргарлик кўрган марказий осиёлик 7 шахс қўлга олинди
Россия Федерал хавфсизлик хизмати Санкт-Петербургда терактларни амалга оширишга тайёргарлик кўрган марказий осиёлик етти шахсни қўлга олди. Улар темир йўлда ҳам терактлар содир этишни режалаштиришган. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.
«Йигирма саккизинчи июль куни етти кишидан иборат гуруҳ қўлга олинди, улар марказий осиёлик шахслар бўлиб, Санкт-Петербургдаги темир йўл транспорти ва кишилар гавжум жойларда терактларни амалга оширишга тайёргарлик кўришган», - дея хабар беришган Федерал хавфсизлик хизматидан.
Қўлга олинганларнинг шахси ҳозирча ошкор этилмаган.
Аввалроқ Россияда ярим йил ичида қанча терактнинг олди олингани маълум қилинганди.
Мавзуга оид
17:58 / 11.09.2024
АҚШ тарихидаги энг йирик теракт — 11 сентябр воқеаларини акс эттирган суратлар
09:15 / 10.09.2024
Белгия: чеченистонлик шахс терактга тайёргарлик кўргани учун 15 йилга қамалди
19:40 / 01.09.2024
Беслан, 2004 йил 1 сентябр. 20 йил муқаддам Россия тарихидаги энг қўрқинчли теракт рўй берганди
09:20 / 05.08.2024