Жаҳон | 13:10 / 28.07.2017
11618
1 дақиқада ўқилади

Покистон Олий суди бош вазир Навоз Шарифни ҳокимиятдан четлатди

Фото: Getty Images

Покистон Олий суди мамлакат бош вазири Навоз Шариф ҳокимиятдан четлатилгани ҳақида маълум қилди. Бунга сабаб – унинг оила аъзоларига коррупция билан боғлиқ жиноятлар бўйича айблов қўйилган. Бу ҳақда BBC хабар бермоқда.

Аввалроқ Шарифнинг қариндошлари исмлари “Панама ҳужжатлари”да пайдо бўлганди: ОАВда бош вазир оиласининг оффшор компаниялар билан алоқалари ҳақида маълумотлар тарқалди.

Таъкидланишича, бош вазирни ҳокимиятдан четлатиш ҳақидаги қарор бир овоздан қабул қилинган. Бундан ташқари, РИА Новости’нинг хабар беришича, суд бош вазирга нисбатан жиноят ишини очиш ҳақида қарор қабул қилган.

Эслатиб ўтамиз, Навоз Шариф Покистон бош вазири лавозимини 2013 йилнинг июнида эгаллаган.

Мавзуга оид