Зангиота туманида «еттилик» ишдан кетди
28 июль куни Тошкент вилояти ҳокимлигида навбатдан ташқари сессия бўлиб ўтди.
Йиғилишда Зангиота тумани ҳокими Саъди Шерматов лавозимидан озод этилган.
Туманда жами етти раҳбар ишдан олинган. Ҳоким билан бирга туман прокурори, туман давлат солиқ инспекцияси раҳбари, туман Ички ишлар бошқармаси бошлиғи, туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими раҳбари, туман молия бўлими раҳбари ҳамда туман ғазначилиги раҳбари ишдан кетган.
Саъди Шерматов 2016 йил февралидан буён туманга ҳокимлик қилиб келаётганди.
Йиғилишда туманнинг янги ҳокими ҳам таништирилди. Энди Абдуваҳоб Улашбаевич Тамекаев туманга раҳбарлик қилади. У 1974 йилда Самарқанд вилоятида туғилган, шу вақтгача Республика «Агробанк» бошқарув раиси бўлиб ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 20 июль кунги «Тошкент вилоятининг маъмурий-ҳудудий тузилишини ҳамда маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари туғрисида»ги қарорига кўра, 7 йил аввал Зангиота туманига қўшилган Тошкент тумани қайтадан ташкил этилганди.
Мавзуга оид
14:01 / 13.10.2024
“Кўп нарса ҳокимларнинг савиясига боғлиқ” — ватанга қайтган инвестор қандай тўсиқларга учради?
19:17 / 30.09.2024
Бунақада соҳада ким қолади? Янгибозор ҳокими мисолида деҳқонларга муносабат
16:56 / 25.09.2024
Баҳодир Ғойибназаров ҳокимликка қайтди
18:30 / 20.09.2024