Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижонда 2,5 килограммдан ортиқ гиёҳвандлик моддасини пуллаётган оғуфуруш ушланди
Андижон вилояти ИИБ ЖҚБ ҳамда Шаҳрихон тумани ИИБ ходимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тадбир натижасида Шаҳрихон шаҳрида яшовчи оғуфуруш йирик миқдорда марихуана сотаётганда қўлга олинди. Бу ҳақда Андижон вилояти ИИБ матбуот хизмати Кун.uz таҳририятига маълум қилди.
Унга кўра, ҳеч қаерда ишламайдиган М.Қ. ўзи истиқомат қиладиган уйи олдида, холис харидорга 1 дона целлофанда бўлган оғирлиги 2 килограмм 665 граммни ташкил қилган марихуана гиёҳванд моддасини 130 минг сўмга пуллаётган вақтда ушланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Шаҳрихон тумани ИИБ хузуридаги Тергов бўлими томонидан ЖКнинг 273-моддаси 5-қисми (кўп миқдордаги гиёҳвандлик моддаларини сотиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ишлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид
07:50 / 25.01.2025
5 кг марихуанани 10 минг долларга сотаётган шахс ушланди
09:30 / 18.06.2024
Мэрилендда гиёҳванд модда учун судланган 100 минг киши афв этилди
17:58 / 08.01.2024
Самарқанд вилоятидаги хонадондан қарийб 32 кг марихуана топилди
14:00 / 24.10.2022