Жаҳон | 14:42 / 29.07.2017
10086
1 дақиқада ўқилади

Хитой THAAD тизимининг Жанубий Кореяда жойлаштирилишига қарши чиқди

Фото: РИА Новости

Хитой ташқи ишлар вазирлиги Жанубий Кореяда Американинг THAAD ракеталарга қарши мудофаа тизимининг жойлаштирилиши ҳамда кенгайтирилишига қарши чиқди.

«Хитой томони Жанубий Кореяда Американинг THAAD ракеталарга қарши мудофаа тизимининг жойлаштирилишига кескин қарши чиқади... Пекин Жанубий Корея ва АҚШ Хитой томонининг манфаатларини объектив баҳолашини истайди. Улар жойлаштириш жараёнини тўхтатиши ҳамда тегишли қурилмаларни олиб чиқиши керак», - дея Хитой ТИВ баёнотини келтиради РИА Новости.

Таъкидланишича, Пекин «Жанубий Корея томонининг хатти-ҳаракатларидан жуда ташвишда».

Аввалроқ Си Цзиньпин Америка РҚМ тизими кимларга таҳдид солаётганини айтганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид