Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Истеъфога чиққан Навоз Шарифнинг укаси Покистон бош вазири бўлади
Покистоннинг энг йирик Панжоб вилояти раҳбари Шоҳбоз Шариф номзоди ҳукмрон “Покистон Мусулмон лигаси” партиясиниг 4 соатлик норасмий мажлисида тасдиқланди. Кенгашни партия раҳбари ва Вазирлар маҳкамасининг собиқ раиси Навоз Шариф олиб борди, деб ёзмоқда Dawn нашри.
Шоҳбоз Шариф бош вазирлик лавозимини эгаллаши учун Панжоб вилоят ассамблеясида депутатлик курсисидан воз кечиши керак. Шундан сўнг, парламент қуйи палатаси Миллий ассамблея сайловолди жараёнида қатнашади. Бунинг учун “Покистон Мусулмон лигаси”нинг Миллий ассамблеядаги аъзоларидан бири, анъанага кўра, ўз хоҳиши билан депутатликни тарк этади.
Шоҳбоз Шариф номзоди парламентга сайлангудек бўлса, унинг номзоди партия номидан бош вазирликка илгари сурилади. Шарифнинг ғалабаси партиянинг мутлақ устунлиги эътиборга олинса, таъминланиши шубҳасиз. Қайд этилган жараёнлар 45 кун давом этади.
Покистон Бош вазири Навоз Шариф мамлакат Олий суди уни коррупцияда айбланаётгани сабабли лавозимига нолойиқ деб топгани сабабли истеъфо берган эди.
Мавзуга оид
21:17 / 24.05.2025
“Мудофаамизга яна таҳдид юзага келса, жим ўтирмаймиз” – Покистон элчиси билан суҳбат
00:15 / 20.05.2025
Ҳиндистонда Покистон фойдасига жосуслик қилишда гумонланган 9 киши ушланди
22:12 / 15.05.2025
Покистон ва Ҳиндистон сулҳни 18 майга қадар узайтирди
17:40 / 13.05.2025