Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
McLaren собиқ раҳбарига 50 млн доллар тўлаши керак ёки Ф-1 коллекциясидан айрилади
McLaren компанияси ва унинг пойга бўлими собиқ раҳбари Рон Деннис фирмадан тарихий Формула-1 машиналари тўпламини олиб қўйиши мумкин. Autosport порталининг ёзишича, «Макларен» Деннисга сотилган акциялар учун 50 млн доллар тўлаши керак. Акс ҳолда, у асарияти жаҳон чемпионатларида ғолиб бўлган 13 та автомобилга эга чиқади.
Денниснинг компания ва унинг пойга бўлими раҳбарлигидан кетиши июнь ойида маълум бўлган эди. У McLaren Technology Group ва McLaren Automotive акцияларини сотишга қарор қилган эди. Кейинроқ аниқ бўлишича, Деннис ва бошқа акциядорлар ўртасидаги келишувга мувофиқ, агар фирма унга пул тўламасаа, машиналарни беришга мажбур бўлади.
Турли манбаларга кўра, «Макларен» белгиланган маблағни тўлаш ниятида.
Motorsport порталига кўра, пойга машиналари тўпламида MP4-1 (жамоанинг 1981 йилги мавсум учун карбондан фойдаланиб ясаган илк машинаси), шунингдек, Ник Лауд (1984 йил), Ален Прост (1989), Айртон Сенна (1990 ва 1991 йй.), Мик Хаккинен (1998 ва 1999 йй) ва Льюис Ҳэмилтон (2008) бошқарган машиналар бор. Бундан ташқари, тўпламга 1988 йилдаги MP4/4-1, Сеннанинг 1993 йилги сўнгги автомобили ҳамда Lamborghini мотори ўрнатилган MP4/8 прототипи мавжуд.
Мавзуга оид
14:55 / 28.03.2025
100 млн долларлик қадимий тангалар коллекцияси аукционга қўйилади
23:53 / 11.09.2020
Пандемия сабабли қийналиб қолган McLaren бош қароргоҳини сотмоқчи
01:53 / 20.08.2019
McLaren F1 спорткари 20 млн долларга сотилди (фото)
23:14 / 27.07.2019