Жаҳон | 18:49 / 29.07.2017
39560
2 дақиқада ўқилади

Видео: Истанбулда Airbus A320 самолёти учувчиси ҳаво лайнерини жуда қалтис вазиятда қўндирди

Украинанинг Atlasjet Ukraine авиакомпанияси учувчилари Истанбулда йирик авиаҳалокатнинг олдини олишди. Улар бор маҳоратларини ишга солиб, самолётни учиш-қўниш йўлагини кўрмаган ҳолда ерга қўндиришнинг уддасидан чиқишди. Бу ҳақда қатор жаҳон ОАВ хабар қилмоқда. 

Маълумотларга кўра, 27 июль куни Украинанинг Atlasjet Ukraine авиакомпанияси учувчилари кучли дўлга дуч келиши оқибатида талофат кўрган A320 самолётини аэропорта қўндиришган. flightradar24 маълумотларига кўра, ушбу самолёт UH250 Харьков — Истанбул рейсини амалга оширган. Шундан сўнг, у Истанбулдан Atlasglobal (Туркия) авиакомпаниясининг KK1010 йўналиши бўйича Эрканга парвозни амалга оширган. 

Atlasglobal баёнотига кўра, ҳаво лайнери Эрканга учгач, 1,2 минг метр баландликда дўлга учраган ва бурни ва олд ойналари сезиларли талофат кўрган. Шундан сўнг, учувчилар Истанбулга қайтишга қарор қилишган. 

Суратлардан кўриш мумкинки, дўл олд ойналар шаффофлигини йўқ қилган. А320 нинг тумшуғи деярли йўқ бўлган. 

Ҳаво кемасига KK1010 рейсини амалга оширишда Александр Акопов командирлик қилган. У учиш-қўниш йўлагини ён ойна орқали кўриб самолётни қўндиришга муваффақ бўлган.

Мавзуга оид