Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Аляскада THAAD тизими синовини ўтказди
АҚШ Аляскада ракеталар ҳужумига қарши мудофаа тизими THAAD синовини ўтказди, деб АҚШ ҳарбий амалдорларига иқтибос келтирган ҳолда хабар берди NBC News телеканали.
Аввалроқ Аляскадаги синовлар 29 июлда бўлиб ўтиши айтилган эди. АҚШ соҳилбўйи қўриқлаш хизмати кемалардан 29 июлда ҳамда 30 ва 31 июлда Тинч океанининг Кадьяк ва Гавайи оролларидаги сув хавзасини четлаб ўтишни сўраган.
Ракеталарга қарши мудофаа агентлиги маълумотларига кўра, АҚШ ҳарбий самолётларидан бири баллистик ракета учирган, уни ракеталарга қарши мудофаа тизими ушлаб олган.
Телеканалнинг маълум қилишича, бу синовлар АҚШга “ошиб бораётган хавфдан бир қадам олдинда қолишда” ёрдам беради.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
15:12 / 26.05.2026
Наркожиноятда айбланиб, қидирувда бўлган ўзбекистонлик АҚШдан депортация қилинди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025