Жаҳон | 10:20 / 30.07.2017
22615
2 дақиқада ўқилади

Америкаликларнинг бомбардимончи самолётлари Корея ярим ороли устидан учиб ўтди

Фото: Reuters

АҚШнинг иккита B-1B Lancer стратегик бомбардимончи самолёти Корея ярим ороли устида парвоз қилди. Associated Press хабарига кўра, бу учиш КХДР томонидан қитъалараро учувчи баллистик ракета синовини ўтказишига жавобан амалга оширилган.

Бомбардимончи самолётлар жанубий кореяликларнинг қирувчи самолётлари ҳамроҳлигида пастлаб учишган ва Гуамдаги базага қайтишган. Америкалик ҳарбийлар бу шимолий кореяликларнинг баллистик ракеталар синовларига жавобан амалга оширилганини айтишмоқда.

Охирги хабарларга кўра, КХДР иккинчи «Хвансон-14» ракетасини ҳам учирган. Таъкидланишича, ракета максимал баландликка — 3724 километрга кўтарилган ва 998 километр парвоз қилган.

28 июль куни шимолликлар яна бир ракетани учирганди. Ракета Япон денгизи узра 45 дақиқа атрофида учиб, тахминан Япониянинг мутлақ иқтисодий зонасида қулаганди.

Таҳлилчиларнинг фикрича, эндиликда КХДР АҚШнинг катта қисмига, жумладан Лос-Анжелес ҳамда Чикагога хавф туғдира олади.

Трамп Хитой Шимолий Корея муаммосини ҳал қилиш учун ҳеч нарса қилмаётганини айтди

Мавзуга оид