Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Коалиция самолётлари Суриядаги шифохонага зарба берди, қурбонлар бор
АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция самолётлари Суриянинг Дайр-аз-Зор вилояти ҳудудидаги Абукамол аҳоли пунктига зарба берди. САНА агентлиги хабарига кўра, бу ҳужум оқибатида камида 6 киши ҳалок бўлган ва 10 киши жароҳатланган.
Агентлик маълумотига кўра, Абукамолдаги шифохона ва спорт клуби ҳужумга йўлиққан.
Қайд этиш керакки, бу июль ойи давомида Дайр-аз-Зорда тинч аҳоли вакиллари халқаро авиация ҳужумига йўлиқиши билан боғлиқ тўртинчи ҳолат бўлди.
Шанба куни Сурия шимолидаги Ал-Маядин шаҳридаги тураржойларга ҳужум қилиниши туфайли ўн киши ҳалок бўлганди.
Июнь ойи охирида эса коалиция самолётлари Ал-Маядин шаҳрида ва Ат-Деблян қишлоғида авиазарбалар берилиши оқибатида 90 киши ҳалок бўлган, улар орасида аёллар ва болалар ҳам бўлганди.
Мавзуга оид
14:56 / 26.05.2025
Сурия расмийлари: Асад даврида 8 млн киши кузатув остида бўлган
16:19 / 24.05.2025
АҚШ Молия вазирлиги Сурияга қарши санкциялар юмшатилганини эълон қилди
15:40 / 22.05.2025
Сурия Исроил билан муроса қиладими?
23:00 / 20.05.2025