Жаҳон | 15:00 / 30.07.2017
8058
1 дақиқада ўқилади

Сомали пойтахтида теракт рўй берди

Сомали пойтахти Могадишо шаҳрида кучли портлаш рўй берди. Reuters агентлиги гувоҳларга асосланиб хабар беришича, портлашдан сўнг ҳудудни қуюқ туман қоплаган.

AP агентлиги хабарига кўра, полиция маҳкамаси биноси олдида мина ўрнатилган автомобиль портлатилган. 

Охирги маълумотларга кўра, портлаш қурбонлари сони камида беш нафар, яна 13 киши жароҳатланган.

Мавзуга оид