Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон Telegram серверлари мамлакатга кўчирилганини эълон қилди, Дуров эса буни рад этмоқда
Эрон ахборот ва оммавий коммуникациялар вазирлиги мамлакатда оммалашган Telegram мессенжери ўзининг бир қисм серверларини Эрон ҳудудига кўчириб ўтказганини эълон қилди. Вазирлик хабарида айтилишича, бу Эрон ҳукуматининг мессенжер асосчилари билан учрашуви натижаларига кўра амалга оширилган.
Бироқ Telegram асосчиси Павел Дуров Associated Press ахборот агентлигига маълум қилишича, бундай ҳодиса юз бермаган ва унинг компанияси ҳеч қачон Эронда серверларини жойлаштирмаган. Кейинроқ у гап эҳтимол Telegram баъзи давлатларда мессенжерда маълумотлар алмашишни тезлаштириш учун ижарага оладиган CDN-нодлар ҳақида кетаётганини тушунтирган. Бундай узеллар ҳеч қандай махфий маълумот сақламайди ва фойдаланувчилар ёзишмаларига киришга эга эмас.
CDN-нодлар Telegram’да оммалашган ҳаволаларни кешлайди ва фойдаланувчиларга у ёки бу контентни тезроқ кўришга имкон беради.
Дуров аввалроқ бир неча маротаба у ёки бу давлат ҳукуматининг босими остида Telegram серверларини улар ҳудудларига қонун талабларидан қатъий назар ўтказмоқчилигини рад этган.
Эронда Telegram’нинг ҳар ойлик аудиторияси 40 млн кишини, яъни мамлакат аҳолисининг ярмини ташқил қилади. Telegram Эронда 2015 йилда тўсиб қўйилган, бироқ кейин тўсиқ олиниб, Дуровдан эронликлар ёзишмаларини мамлакат ичида сақлаш талаб қилинган. Дуров буни рад этганига қарамай, мессенжер ишлашда давом этган.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
23:21 / 24.05.2025
Франция суди Дуровга Норвегиядаги форумда иштирок этишига рухсат бермади
20:03 / 23.05.2025
Римда АҚШ ва Эрон ўртасида ядровий дастур бўйича музокаралар бошланди
18:29 / 23.05.2025