Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Англияда симуляция ишлатганлар учун кескин чоралар кўрилади
Англия футбол ассоциацияси янги мавсумдан бошлаб, учрашув давомида симуляция ишлатган футболчилар учун қатъй чоралар кўради. Ташкилот бу каби жазолар футболчиларни ҳакамни алдашдан тийилишга мажбур қилади, деб ҳисобламоқда.
Бу каби ҳолатлар симулятнинг рақибга қизил карточка кўрсатилишига олиб келганда (жумладан иккинчи сариқ туфайли қизил карточка кўрсатилганда – Tribuna.Uz изоҳи), ёки пенальти белгиланганда кўриб чиқилади.
Хабар қилинишича, симуляция эҳтимоли бор вазиятлар махсус комиссия томонидан ўйин тугаганидан сўнг 48 соат мобайнида кўриб чиқилади. Комиссия таркибига собиқ футболчи, ҳакам ва мураббийлар киритилади. Дисквалификация бўйича қарор бир овоздан қабул қилинганидагина кучга киради.
Шунга ўхшаш қоидалар Шотландияда аллақачон жорий этилган, аммо у ерда дисквалификация қарори бир кишига боғлиқ бўлади.
Англияда янги қоидалар 4 августдан, нуфузи бўйича иккинчи лига саналган чемпионшипнинг 1-туридан бошлаб кучга кириши режалаштирилган.
Мавзуга оид
21:25 / 21.02.2019
Клопп йирик миқдорда жаримага тортилди
21:43 / 03.01.2019
Осиё Кубогида симуляция билан ўйин вақтини чўзганлик учун алоҳида жазо белгиланди
16:40 / 16.07.2017
Ўйин вақтида пирог еган инглиз дарвозабонига айблов эълон қилинди
12:33 / 01.06.2017