Миллий университетда имтиҳон қандай ўтди?
Маълумки, 1 август куни Ўзбекистондаги барча олий ўқув юртларига кириш имтиҳонлари бўлиб ўтди. Кун.uz ижодий жамоаси Ўзбекистон Миллий университетида ҳам бўлди. Қабул комиссияси ва давлат тест имтиҳонига масъул вакиллар ўзларига юклатилган вазифани сидқидилдан адо этди.
Ижодий жамоа фурсатдан фойдаланиб Ўзбекистон Миллий университети ректори, техника фанлар доктори, профессор Авазжон Марахимов билан суҳбатлашди.
“Бир кунлик тест. Лекин бунга пухта тайёргарлик кўрмасдан, талаблар даражасида, абитуриентлар ҳамда уларнинг ота-оналари учун қулай шарт-шароит яратмасдан туриб буни ташкил этиб бўлмайди. Қарийб бир ой давомида мана шу жараёнга тайёргарлик кўрилди. Ўзбекистон Миллий университетида бугун 12 та объектда, 395 та аудиторияда тест синовлари ташкил этилди. Бунда 13 минг 790 нафар абитуриент иштирок этди.
Биринчидан, тест жараёнини шаффоф, ҳалол, ишончли ўтказиш учун ота-оналарнинг кўнгли бу ердан тўлиб қайтиши керак. Бу йил қабул жараёнида замонавий технологиялардан фойдаланишга ҳаракат қилдик. Улардан бири – аризаларни топширишда ҳужжатларни онлайн режимда, масофадан туриб топширишга имконият яратдик. Иккинчидан, тест жараёнларида қўллаганларимиздан бири - замонавий интеллектуал технологиялар: бармоқ излари, юз тасвири орқали шахсни аниқлаш технологияларини жорий этдик. Бу кимнингдир ўрнига киришнинг олдини олди. Университет ҳудудидаги барча аудиторияларда видеокузатув воситалари ўрнатилди. Аудиторияда бўлаётган жараёнларни онлайн трансляция қилдик. Бу ҳам шаффофликни беради”, - дейди ректор.
Бу йил Ўзбекистон Милий университетга 1395 нафар абитуриент талабалар сафига киритилади. Имтиҳонларнинг ҳаққоний бўлиши миллат келажагига қўйилаётган пойдевор. Гарчи кўпчилик ҳақиқатга тик қарашга тайёр бўлмаса-да, аммо бугун бўлмаса эртага бунга қўл уришимиз керак. Зеро, халқни алдашга ҳеч кимнинг ҳақи йўқ.
Мавзуга оид
14:24 / 06.11.2024
“Нега устимиздан кулишяпти?” – физика ўқитувчилари аттестация имтиҳонидан норози
16:48 / 04.11.2024
Россияда мигрантлар учун имтиҳонларнинг ягона нархлари белгиланади
17:32 / 08.08.2024
Давлат имтиҳонларида қанча абитуриент 189 ва ундан юқори балл олгани маълум қилинди
18:54 / 01.08.2024