Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Москвада ўзбекистонлик ва арманистонлик мигрантлар иштирокида оммавий муштлашув юз берди
Янги Москвада икки қурувчилар бригадаси ўртасидаги оммавий муштлашувда олти киши жароҳат олди. Бу ҳақда РИА Новости Москва шаҳри ИИБга асосан хабар берди.
РИА Новости’га ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идорадаги манбанинг аввалроқ хабар беришича, Ўзбекистон ва Арманистондан бўлган тахминан 40 нафар мигрант-қурувчи янги Москвада жойлашган Коммунаркадаги қурилиш майдонида муштлашиб кетган. Унинг сўзларига кўра, муштлашув чоғида катта болға, белкурак ва арматурадан фойдаланилган.
"Воқеа жойига етиб келган полиция ходимларининг аниқлашича, қурилиш объектининг икки бригадаси ўртасида можаро юз берган бўлиб, унинг давомида иштирокчилар бир-бирларига тан жароҳатлари етказишган. Натижада олти фуқаро тан жароҳатларини олди ҳамда шифохонага олиб кетилди", - деган агентлик суҳбатдоши.
Унинг сўзларига кўра, можаро ишчилардан бири томдан чиқинди ташлашни бошлагани туфайли юз берган. Шунингдек, полициядан хабар беришларича, ушбу ҳолат бўйича безорилик моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.
Мавзуга оид
08:25 / 28.05.2025
Собянин: Москва яқинида 30 дан ортиқ дрон йўқ қилинди
23:26 / 19.05.2025
Россияда оилавий зўравонлик қурбони бўлган аёл ва унинг уч фарзанди Ўзбекистонга қайтарилди
07:41 / 10.05.2025
Москвада Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путиннинг учрашуви бўлиб ўтди
18:19 / 09.05.2025