Жамият | 10:00 / 03.08.2017
51439
3 дақиқада ўқилади

Мактабгача таълим қандай талабларга жавоб бериши керак? 

Фото: ЎзА

Халқ таълими вазирининг “Мактабгача таълимга қўйиладиган давлат талабларини тасдиқлаш тўғрисида”ги буйруғи эълон қилинди. Бу ҳақда Norma.uz хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, 18.10.2013 йилда тасдиқланган мактабгача таълимга қўйиладиган давлат талаблари кучини йўқотди.

Янги давлат талаблари:

•  давлат мактабгача таълим муассасалари;
•  нодавлат мактабгача таълим муассасалари;
•  қисқа муддатли гуруҳлар;
•  7 ёшгача болалар мавжуд бўлган меҳрибонлик уйлари ва болалар шаҳарчаларига нисбатан татбиқ этилади.

Қуйидагилар Давлат талабларининг вазифалари ҳисобланади:

•  болаларни мактабда ўқишга тайёрлаш;
•  болаларда ўқишга қизиқишни ҳамда ўқишга интилиш ҳиссини уйғотиш;
•  болаларнинг ҳар томонлама ривожланиши учун интеграл таълимни ташкил этиш;
•  шахсга йўналтирилган таълим-тарбияни амалга ошириш;
•  болаларни халқимизнинг анъаналари асосида тарбиялаш учун шарт-шароитлар яратиш;
•  болаларни мактабда ўқишга тайёрлашда уларнинг ота-оналари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш ҳамда ота-оналарга амалий жиҳатдан кўмаклашиш;
•  болаларда ижтимоий-коммуникатив, ахлоқий, эстетик сифат ва салоҳиятларни уйғотиш ҳамда ривожлантириш;
•  болаларни соғлом турмуш тарзи билан таништириш;
•  болаларда мустақиллик, масъулиятлилик, ташаббускорлик хислатларини шакллантириш.
 
Давлат талаблари асосий йўналишлар бўйича ҳар бир ёш гуруҳи учун индикаторлар тўпламини намоён этади:

•  жисмоний ривожлантириш ва маданий-гигиеник кўникмаларни шакллантириш (йирик ва майда моторика, сенсомоторикани ривожлантириш, маданий-гигиеник кўникмаларни шакллантириш );
•  ижтимоий-коммуникатив ривожлантириш(ижтимоийлашув, мулоқот ва одоб-ахлоқ қоидаларини шакллантириш, боланинг оила ва жамиятда ўзини тутиши,болада меҳнат тарбиясини, хавфсизлик асосларини шакллантириш);
•  нутқ, савод, ўқиш ва чет тилларининг ўргатилишига тайёрлаш;
•  билиш жараёнини ривожлантириш(дунё ҳақида билим ва тушунча бериш, элементар математик тасаввурларини шакллантириш);
•  бадиий адабиётлар билан таништириш (бадиий эстетик, мусиқий кўникмаларни ривожлантириш).
 
Индикаторлар турли ёш гуруҳлари учун тасдиқланади: 2 ёшдан 7 ёшгача (қадам – 1 йил). Илгари қатор талаблар 6 ойдан 2 ёшгача бўлган болаларнинг тарбиявий жараёнига нисбатан амал қилган. 
 
Ҳужжат давлат тилида расман эълон қилинган ва 24.07.2017 йилда кучга кирди.

Мавзуга оид